Трамп ОАВга махфий маълумот берилишида ўзининг маслаҳатчисидан гумон қилмоқда

Жаҳон 13 Август 2017 5179

АҚШ оммавий-ахборот воситалари АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй иши ҳақидаги маълумотнинг ташқарига сизиб чиқишида ўзининг стратегик масалалар бўйича маслаҳатчиси Стивен Бэннондан гумон қилаётганини аниқлашди. Жумладан, айнан Бэннон журналистларга Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер ҳақидаги маълумотларни берган бўлиши мумкин.

Трамп бу шубҳалари билан ўзининг бир нечта тарафдорлари билан бўлишган. Унинг атрофидаги манбалардан бирининг айтишича, Трампга унинг бош стратеги “ўзини реклама қилиш билан шуғулланиши” жонига теккан. 

Охирги вақтда Бэннонда Трамп билан учрашиш учун имкониятлар камроқ бўлмоқда. Мисол учун, Бэннон ҳозирда президент ва унинг жамоаси таътил ўтказаётган Нью-Жерсидаги гольф-клубга бормади.

Июль охирида Трамп ОАВга махфий маълумотларнинг сизиб чиқиб кетишини тўхтатишни талаб қилганди.