Швеция шаҳарларидан бирида отишма рўй берди

Жаҳон 13 Август 2017 3731

13 август куни Швециянинг Мальмё шаҳрида отишма рўй берди. Бу ҳақида Sydsvenskan нашри хабар берди

Манбага кўра, отишма бинолардан бирида қайд этилган. Бунинг натижасида уч киши жабрланган, улардан икки нафари оғир аҳволда. 

Тахминан 70-100 киши воқеа жойидан қочиб кетган. Бир неча киши полицияга қўнғироқ қилган.

Воқеа содир бўлган жойга ҳуқуқ ҳимоячилари ва тез тиббий ёрдам етиб келган. Жабрланганлар шифохонага ётқизилиган.

Манбага кўра, ҳозирча воқеа юзасидан ҳеч ким қўлга олинмаган. Жиноят содир бўлган жой атрофи ўраб олинган, гувоҳлар сўроқ қилинмоқда ва ашёвий далиллар қидирилмоқда.