Сурия инсонпарварлик ёрдамига муҳтож

Жаҳон 13 Август 2017 4786

Россия халқаро ташкилотлардан Сурия аҳолисига инсонпарварлик ёрдами кўрсатилишини кутмоқда, деди РФ Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу "Россия 24" телеканали эфирида

"Бугун биз айтамиз: "Инсонпарварлик ёрдамини деэскалация зоналарига келтиринг, у ерда ҳамма жой очиқ. Агар ўзингиз олиб кела олмасангиз, ўзимиз келтирамиз. Бироқ биз ҳам она, ҳам ота бўла олмаймиз. Шу боис, албатта, бу ерда БМТ ва гуманитар ташкилотларининг қўллаб-қувватлаши керак", - деди у. 

Шойгу Россия ва халқаро гуманитар ташкилотларнинг ҳамкорликдаги иши қочқинлар масаласида барқарорликка олиб келишини қўшимча қилди. "Шундан кейин қочқинлар ўз уйига қайта бошлайди, аввал Суриянинг ичида, кейин эса бошқа минтақалардан", - деди вазир.

Мудофаа раҳбарининг сўзларига кўра, бир неча йилдан бери ИШИД ҳарбийлари томонидан эгаллаб келинаётган Дайр аз-Зорни деблоклаш кўп жиҳатдан Суриядаги террорчиларга қарши курашнинг тугашига ишора қилади.

"Бугун асосий нуқталар бор, Дайр аз-Зор ҳам шулар жумласидандир. Айтиш мумкинки, биринчи навбатда Дайр Ааз-Зор. У ердаги низолар биринчи йил давом этаётгани йўқ. У ерга ҳафтада икки-уч, баъзан эса тўрт марта озиқ-овқат, тиббиёт воситалари, жанговор қуроллар етказиб берилади. Бу ИШИД билан курашишнинг тугашига ишора қилувчи Фротнинг асосий нуқтаси деса ҳам бўлади", - деди Шойгу.