Канадалик пастор Шимолий Кореядаги 2 йиллик маҳбусликдан кейин уйига қайтди

Жаҳон 13 Август 2017 4295

Канадалик пастор Хеон Су Лим Шимолий Кореядаги 2 йиллик маҳбусликдан кейин уйига қайтди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентилиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, у Шимолий Кореяга қарши фаолияти учун умрбод қамоқ жазоси ва оғир меҳнатларга дучор қилинганди, бироқ ўтган ҳафтада вазн йўқотиш оқибатида саломатлиги ёмонлашганини сабабли озод қилинган.  

Пастор ўғлининг айтишича, унинг отаси Канада ҳукуматига унга кўрсатилган ёрдам учун чексиз миннатдор ва ўз черковида якшанба ибодатини ўтказиш имкониятини интиқлик билан кутмоқда.

Шимолий Корея июнда 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган америкалик Отто Уормбирни озод қилганди. У кейинроқ Шимолий Кореядаги маҳбусликда саломатлигига путур етгани сабабли АҚШда вафот этганди.