Испаниядаги фестивалда дарғазаб буқалар икки кишига шикаст етказди (видео)

Жаҳон 13 Август 2017 10375

Испаниянинг Кальпе муниципалитетида анъанавий фестиваль вақтида икки киши буқалар томондан яраланди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Ушбу ҳолат олинган видеода буқаларни томоша қилгани келган одамларни ҳатто панжаралар ҳам қутқара олмаганини кўриш мумкин. Буқалардан бири панжара ортида турган томошабинлардан бирига ташланиб, уни шохлари билан тепага-пастга итқита бошлаган. Жабрланувчи шифохонага етказилган. 

Бошқа бир буқа ўртага қўйилган платформага сакраб чиқиб, бир томошабинни суза кетган. Шундан кейин эркак ерга йиқилган, буқа эса уни сузганча сал қолса оёқлари билан топтаб ташлай деган. Иккинчи жабрланувчи ҳам шифохонага етказилган.