Эронда тошқинлар оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 13 Август 2017 2801

Эрон шимоли-шарқида юз берган тошқинлар оқибатида Хуросон-Разави вилоятида 9 киши ҳалок бўлди, яна 4 киши бедарак йўқолди. Бундай маълумотларни Эроннинг IRNA ахборот агентилиги келтирди.

Ҳалок бўлганлар орасида сайёҳлар бор. Маълум қилинишича, тошқинлар мамлакат шимоли-шарқида 11 августда кузатилган кучли ёмғирлардан кейин бошланган.

“Ёрдам бериш бўйича операциялар муаммолар тўлиқ ҳал қилинмагунча давом этади”, деб айтган вилоятнинг инқирозли вазиятлар бошқармаси бош директори Хўжаали Шаёнфар.