Эронда хлор сизиб чиқиши натижасида 500га яқин киши жабрланди

Жаҳон 13 Август 2017 2912

Эроннинг ғарбида жойлашган Дизфуль шаҳрида хлор сизиб чиқиши натижасида жабрланганлар сони 475 нафарга етди. Бу ҳақида якшанба куни Associated Press (AP) хабар берди. 

Бундан аввал 362 нафар жабрланувчи ҳақида маълумот берилган эди. Хлорнинг сизиши сабаблари ҳақида хабар қилинмаган.

AP маълумотларига кўра, Дизфулда 250 минг киши яшайди.