Андижонда “Энг улуғ, энг азиз” танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Жамият 13 Август 2017 2222

13 август куни Андижонда ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, тасвирий санъат усталари, фото ва дизайн ижодкорларининг “Энг улуғ, энг азиз” Республика танловининг вилоят босқичи якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақида "Кун.уз"нинг Андижондаги мухбири Элмурод Эрматов хабар берди. 

Ҳакамлар ҳайъатининг эътиборига ёзувчи ва шоирларнинг 34 та китоби, босма оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан 235 та, электрон оммавий воситалари журналистлари томонидан 21 та иш, тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн йўналиши бўйича 25 нафар ижодкорнинг 615 та асари ҳавола қилинди. 

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими ўринбосари Серобиддин Исмоилов ҳамда “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси раиси Исфандиёр Латиповлар иштирокчиларга самимий тилакларини билдиришди.

Вилоят босқичида ўз йўналишларида ғолиб чиққан ижодкорлар муносиб тақдирланди.