АҚШда жануб армияси бош қўмондони яна бир тўқнашувга сабабчи бўлмоқда (фото)

Жаҳон 13 Август 2017 21191

АҚШнинг Шарлотсвилл шаҳрида 12 август куни эрталаб оқ танли миллатчилар ва бошқа радикал гуруҳлар аъзолари ҳамда уларнинг хатти-ҳаракатларига қарши чиқувчилар орасида тўқнашувлар бошланиб, оммавий тартибсизликларга айланиб кетган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, тартибсизликлар чоғи 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар полицияси бошлиғи Эл Томас хабар берди. Шунингдек, 35 нафар фуқаро тан жароҳати билан тиббий ёрдамга муҳтож бўлган.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролик уруши вақтида конфедератлар (жанубликлар) армияси бош қўмондони бўлган, генерал Роберт Лига ўрнатилган ҳайкалнинг олиб ташланиши миллатчилар норозилигига сабаб бўлган эди.

Суратлар манбаси: Reuters