Уйимни сизга сотаман, деб фирибгарлик қилган шахс ушланди

Жамият 12 Август 2017 6744

Тошкент вилоятида бир неча фуқароларни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, моддий манфаатдорлик эвазига ишларини битириб беришини айтиб, фирибгарлик қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Қибрай туманида, 2016 йилнинг август ойида Сурхондарё вилоятида яшовчи 1992 йилда туғилган М.Ю. фирибгарлик йўли билан таниши, Қибрай туманида яшовчи, уй бекаси, 1985 йилда туғилган Н.Р.ни ишончини суистеъмол қилиб, «3 га ерни қонуний хужжатлар асосида олиб бераман» – деб алдаб, ундан 1.600 АҚШ долларини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган.

Шунингдек, Ўртачирчиқ туманида, 2015 йилнинг декабрь ойидан 2016 йилнинг декабрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида Пискент туманида яшовчи 1990 йилда туғилган О.А. фирибгарлик йўли билан, Ўртачирчиқ туманида яшовчи 1981 йилда туғилган А.Н. ни ишончини суистеъмол қилиб, «уйимни сизга сотаман», деб алдаб, ундан 1.500 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Ҳозирда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.