Тошкентда ўз уйида наша экиб, етиштираётган шахс ушланди

Жамият 12 Август 2017 4971

2017 йилнинг 8 август куни ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2017” тадбири давомида Миробод тумани ҳудудида Виктор Яковенко уйида қонунга хилоф равишда 5 туп «наша» гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги аниқланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.