Олмалиқ шаҳрида гиёҳвандлик жинояти фош этилди

Жамият 12 Август 2017 4283

Олмалиқ шаҳрида жорий йилнинг 25 июль куни соат 11.00 да Олмалиқ шаҳрида яшовчи 1976 йилда туғилган Валерий Георгиев (исм-шарифлари ўзгартирилган) уйи олдида гумонланиб текширилганда ёнидан 18,5 грамм «марихуана» гиёҳванд моддаси олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар қилган.

Шунингдек, 2017 йил 27 июль куни соат 12.00 да, ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгийўл туманида яшовчи 1985 йилда туғилган Насим Пардаевнинг уйи гумонланиб текширилганда уйи ҳаммомидан 375,6 грамм, уйи ошхонасидан 142,1 грамм «марихуана» гиёҳванд моддаси олинди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.