Коутиньо «Ливерпуль»дан ўзини трансферга қўйишни сўради

Спорт 11 Август 2017 5034

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо клубдан кетмоқчи.

25 ёшли бразилиялик хавбек клуб раҳбариятига ўзини трансферга қўйишни сўраб мурожаат қилган.

Бироз олдинроқ «Ливерпуль» Коутиньо бўйича таклифлар кўриб чиқилмаслиги, у жамоада қолиши ҳақида расман маълум қилганди.

«Барселона» ушбу футболчини Неймарга ўринбосар сифатида кўраётган ва уни сотиб олиш учун 120 миллион евро беришга тайёр эди. Лекин барча таклифлар рад этилган.

Клуб бош мураббийи Юрген Клопп унинг трансферига қарши бўлмоқда.

Клопп Коутиньо ҳақида: «Ливерпуль» уни сотиши мумкин бўлган нархнинг ўзи йўқ»