Иско боши катталиги туфайли «Манчестер Юнайтед»га тўғри келмаган

Спорт 11 Август 2017 9417

«Манчестер Юнайтед» клуби 2013 йилда «Малага» яримҳимоячиси Искони сотиб олиш имкониятларини ўрганиб чиққанди.

Аммо манкунианларнинг бош скаутлари ўша вақтда 21 ёшда бўлган испаниялик футболчининг ўйинларини кузатиб борган ва ўша пайтларда клуб бош мураббийи бўлган Алекс Фергюсонга Иско «МЮ»га тўғри келмаслигини билдиришганди. Қизиқ томони улар Исконинг боши жуда катта эканлигини асосий сабаб қилиб олишганди.

«У жуда яхши футболчи, аммо етарли даражада тезкор эмас. Унинг боши жуда катта ва танасига умуман тўғри келмайди», – деб ёзганди ўшанда клуб скаутлари бошлиғи ўз ҳисоботида.

2013 йилда «Реал»га кўчиб ўтган Иско тез орада мадридликлар билан амалдаги шартномаси узайтириши кутилмоқда.