«Барселона» Дембеле учун навбатдаги таклифни тайёрламоқда

Спорт 11 Август 2017 8039

«Барселона» Дортмунднинг «Боруссия» клуби билан Усмон Дембеле трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Жума куни каталонлар 20 ёшли бу француз учун таклиф миқдорини 90 миллион евро (40 млн евро бонус)га оширган аммо немислар клуби яна рад этгани ҳақида хабар қилинди.

As хабарига кўра, энди каталонлар таклифни 140 миллион еврога (110 млн нақд ва 30 млн евро бонуслар кўринишида) оширмоқчи.

Бундан аввалги хабарларда, Дембеле «Барселона» билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришгани, унга 5 йиллик шартнома асосида жами 50 млн евро маош тўланиши айтилганди.