Хельсинкида ҳайдовчи машинасида оломон устига босиб борди

Жамият 29 Июль 2017 3598

Финляндия пойтахти Хельсинки марказида ҳайдовчининг ўз юк машинасини одамлар устига ҳайдаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва 4 киши жароҳат олди.  

50 ёшли ҳайдовчи полиция томондан қўлга олинган. Тахмин қилинишича, у маст ҳолатда бўлган.

Барча жароҳатланганлар шифохонага етказилганлар. Ҳуқуқ-тартибот идоралари йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотларини аниқлаштирмоқдалар.

Воқеа юз берган Леннрот кўчаси тўсиб қўйилган, деб хабар бермоқда Helsingin Sanomat.