Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳуқуқлари кенгайтирилди

Ўзбекистон 20 Июнь 2017 6439

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси муассисларининг қуйидаги таклифлари маъқулланган:

• Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг қурултойи олий бошқарув органи ҳисобланади ва у ҳар тўрт йилда камида бир марта йиғилади;

• қурултойлар орасида палатанинг бошқарув органи қурултой делегатлари томонидан сайланадиган 25 кишидан иборат Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Президиуми ҳисобланади;

• палатанинг ижро этувчи органи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ижроия қўмитаси ҳисобланиб, у ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Президиумига бевосита ҳисобот беради;

• Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президетининг тавсияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси съездининг делегатлари томонидан сайланади;

• Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси лавозими бўйича Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Президиуми раиси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ижроия қўмитаси ишини бошқаради;

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг тавсияси билан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Президиуми томонидан тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

• Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идораларга ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солиш масалалари бўйича таклифлар тақдим этиш;

• эксперт кенгашларини ташкил этиш, шунингдек, ваколатли давлат органларига қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ноаниқликлар ва турлича ёндашувларни бартараф этиш бўйича мажбурий жавоб талаб этиладиган ёзма сўровномаларни тақдим этиш;

• Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идораларга бизнес ривожланишига тўсқинлик қилаётган ва чеклаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни тақдим этиш;

• Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан тасдиқланадиган тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувларнинг муддатлари ва сонини белгилашда, тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун бевосита уларнинг фаолияти текширувларида иштирок этиш, шунингдек, текширувларнинг натижаси бўйича қабул қилинган назорат органларининг қарорларига норозилик билдириш;

• тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари ўртасидаги низоларни тартибга солишни таъминлаш мақсадида давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва уларнинг ваколатли шахсларидан зарур маълумотлар, ҳужжатлар ва материалларни сўраб олиш;
• жиноий ишлар бўйича амалиётда жамоат ҳимоячилари сифатида иштирок этиш;

• давлат органларининг ваколатли шахслари қарорлари, ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоятлар бўйича тадбиркорлик субъектлари номидан суд жараёнининг исталган босқичида иштирок этиш, шунингдек, шикоят аризалари билан бир қаторда апелляция, кассация шикоятлари, аризалар, жумладан, назорат тартибида рад этиш тўғрисидаги хатларни тақдим этиш;

• давлат активларини хусусийлаштириш, жумладан, давлат мулки объектларини «ноль»га тенг харид қиймати бўйича сотиш, шунингдек, давлат органлари ва давлат хизматларининг айрим функцияларини хусусий секторга бериш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш тўғрисида таклифлар тақдим этиш;

• ўзининг таркибида белгиланган тартибда таълим муассасаларини ташкил этиш.