Сурия бўйича Остонадаги навбатдаги учрашув санаси маълум бўлди

Жаҳон 20 Июнь 2017 4418

Қозоғистон пойтахти Остонада Сурия бўйича халқаро учрашув 4-5 июлга белгилангани маълум қилинди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлигининг ахборот ва матбуот департаментида хабар қилинди.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров учрашувда БМТ бош котибининг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура иштирок этишини маълум қилди. Музокаралар иштирокчилари Суриядаги жанговар ҳаракатлардан холи ҳудудлар билан боғлиқ якуний деталлар бўйича келишиб оладилар.