Видео: Вақти тиғиз ҳайдовчи дўконга машинасида кириб қўя қолди

Технология 19 Июнь 2017 10700

Хитойнинг Чжэньцзян шаҳрида “Смарт”да бўлган ҳайдовчи автоуловини дўконнинг ичида тўхтатиб қўя қолди. У харидларни амалга оширмоқчи бўлган. Кузатув камераларидан олинган видео People's Daily China нашрининг YouTube-каналида эълон қилинди.

Ҳайдовчи дўконга кириб келиб, сотувчининг эътиборини ўзига қаратиш учун сигнал чалган. Сотувчи автомобилидан чиқмаган ҳайдовчига қандай маҳсулотни берган ва товарни кассадан ўтказган. Шундан сўнг “Смарт” дўкондан қайтиб чиқиб кетган.

People's Daily China’нинг видеороликка қолдирган изоҳида айтилишича, ҳайдовчи шу тариқа автотураргоҳда жой қидирмаслик мақсадида вақтни тежаб қолмоқчи бўлган.