Венгер ёздаги илк катта трансферига тайёрланмоқда

Спорт 19 Июнь 2017 10013

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер «Барселона» яримҳимоячиси Арда Туронга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Туркиянинг AMK нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, инглиз гранди футболчи учун каталонияликларга 30 млн евролик таклиф беришга тайёрлигини маълум қилган. 

2015 йилнинг ёзида «Барселона» Турон учун «Атлетико»га 34 млн. евро тўлаганди. Каталония клуби раҳбарияти Туроннинг агенти билан алоқага чиққан ва футболчининг хизматига бошқа муҳтож эмасликларини билдирган.

Туроннинг испан гранди билан шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган.