Ўзбекистондаги барча мактабларда 11 йиллик таълимга қайтиш юзасидан махсус сўровнома ўтказилади

Ўзбекистон 19 Июнь 2017 43880

Халқ таълими вазирлиги 20 июнь куни республика бўйлаб барча мактабларда 10-11-синфлар очилиши юзасидан ота-оналар ўртасида сўровнома ўтказилиши ҳақида ахборот берди.

«2017 йил - «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари» йили муносабати билан Халқ таълими вазирлиги томонидан кенг жамоатчиликнинг таълим тизими, хусусан 9-синфдан кейинги таълим борасида фикри ўрганилмоқда. 

2017 йил 18 июнь куни Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровнома ўтказилди. Шу йилнинг 20 июнь куни республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналарининг бу масалада фикри ўрганилади.

Ўрганиш натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади», дейилган Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарида.

Пойтахтда ўтказилган сўровномада ота-оналарнинг 70 фоизи 10–11-синфлар қайта очилишини ёқлашмоқда