Туркия Сурияда 80 та масжид қуриб беради

Жаҳон 19 Июнь 2017 6963

Туркиянинг дин ишлари бўйича бошқармаси бошлиғи Маҳмуд Гермезнинг хабар беришича, мамлакат диний жамғармаси Суриянинг 4 шаҳрида 80 та масжид қуриб беради. Бу ҳақда "Анатолия" янгиликлар агентлиги хабар берди.

"Бу бир қадар кечиккан қадам, бироқ, биз умид қиламизки, у сурияликларга фойда келтиради", - дея Гермезнинг сўзларини келтиради агентлик.

Унинг сўзларига масжидлар Азаз, Жераблус, Идлиб ва ар-Райда қурилади.

"Буларнинг бари Сурия халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида қилинмоқда. Суриянинг юз минглаб аҳолиси можаро йиллари давомида ҳалок бўлди, миллионлаб кишилар бошпанасиз қолди, бир қисми эса мамлакатдан қочишга мажбур бўлди", - дея аниқлик киритди Гермез.