Sky Sports: Роналду "Манчестер Юнайтед"га ўтишга қизиқиш билдирмоқда

Спорт 19 Июнь 2017 7738

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду 2003-2009 йиллар давомида тўп сурган "Манчестер Юнайтед"га қайтишга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Sky Sports нашри.

Европа ОАВ "МЮ" томондан ўйинчига қизиқиш борлигини маълум қилишган. Нашр маълумотларига кўра, португалиялик ҳам манкунианликлар сафига қўшилишдан манфаатдор. Таъкидланишича, айни вақтда "МЮ" Роналду келажаги ҳақида турли трансфер миш-мишлари пайдо бўлишидан хавотир билдирмоқда. Бироқ клубда Роналду "Реал"да қолади, деб ҳисобланмоқда. Шунга қарамай, "Олтин тўп"нинг амалдаги эгаси Мадрид клубидан кетишни истаса, "МЮ" у ўз фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган саноқли клублардан бири ҳисобланади.

Аввалроқ Роналду унга Испания прокуратураси томондан қўйилган айбловлар билан боғлиқ охирги воқеалар сабабли "Реал"ни тарк этмоқчилиги маълум қилинганди. Португалиялик кетишга қатъий қарор қилган. Роналду 2011 йилдан 2014 йилгача 14,7 млн евро миқдорида солиқ тўламасликда айбланмоқда.