Россия 6х6 футбол бўйича Европа чемпионига айланди

Спорт 19 Июнь 2017 7297

Россия ҳаваскорлар терма жамоаси 6х6 футбол бўйича Европа чемпионига айланди. Чехиянинг Брно шаҳрида бўлиб ўтган мини-Евронинг финал баҳсида руслар мусобақа мезбонларини учрашувдан кейинги пенальтилар сериясида мағлуб этишди - 1:1 (пенальтилар бўйича – 3:2).

Мариканинг голига иккинчи бўлимда Россия термаси сардори Алексей Медведев жавоб қайтарди. Беллашув якунига тўрт дақиқа қолганида у пенальти ишлаб олди, бироқ Валерий Лихобабенко тепган тўп устунга тегди. Учрашув пенальтилар серияси билан якунланди, унда руслар дарвозабони Денис Коршиков биринчи зарбани қайтарди, Евгений Вашурин, Эрик Корчагин ва Лихобабенко эса тўпни дарвозага аниқ йўллашди.

Россия термаси илк бор Европа чемпионига айланди. Аввал жамоанинг энг яхши натижаси мини-Евро-2013даги тўртинчи ўрин бўлганди. Эслатиб ўтамиз, илк олтита Европа чемпионатида Руминия термасининг қўли баланд келган, ўтган йили эса Қозоғистон зафар қучди.