Килиан Мбаппе қайси жамоага ўтишини узил-кесил ҳал қилган

Спорт 19 Июнь 2017 16506

«Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе фақатгина «Реал»га ўтмоқчи эканини билдирган.

«Мен фақат «Реал» сафида тўп суришни истайман. Ё Мадридга йўл оламан, ёки ҳеч қаерга кетмайман», – дея Мбаппенинг сўзларини келтиради Marca.

18 ёшли футболчининг трансферига халақит бериши мумкин бўлган ягона жиҳат унинг нархи – 100 миллион евродан ортиқ экани бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Реал» Мбаппени шу мавсумдаёқ сотиб олишни истаётгани ва бир мавсум давомида уни «Монако»да ижарада қолдирмоқчи экани хабар қилинганди.

«ПСЖ» ҳам футболчи учун курашни давом эттирмоқда. Мбаппенинг отаси уни айнан Париж клубига ўтишини истаб турибди.