Қатарда ҳокимиятни ўзгартириш ҳеч кимнинг қўлидан келмайди – Қатар ТИВ

Жаҳон 19 Июнь 2017 7551

Қатар билан алоқаларни узган ва унга нисбатан блокада эълон қилган давлатлар Доҳадаги ҳокимиятни ўзгартиришга ҳаракат қилишса, уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди. Бу ҳақда Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абдураҳмон Ал Таний маълум қилди.

"Шуниси аниқки, ҳеч ким мамлакатимиздаги вазиятга кучли таъсир ўтказиши мумкин бўлган позицияда эмас", - деди у Доҳадаги матбуот анжуманида тегишли саволга жавоб қайтариб.

"Бизнинг тизим халқ ва ҳукмдорлар ўртасидаги консенсусга асосланган. Агарда улар (Қатарнинг рақиблари) бундай нарсалар ҳақида ўйлашаётган бўлса, у ҳолда бизнинг ички ишларга аралашиш халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан қабул қилинмайдиган ҳолатдир", - дея таъкидлаб ўтди ТИВ раҳбари.

Бундан ташқари, Қатар ТИВ раҳбарининг маълум қилишича, мамлакат билан алоқаларни узган ва унга қарши блокадани эълон қилган давлатлар тажовузкорлик қилишмоқда.

"Биз кўраётган нарса, блокада – бу исталган давлатга қарши тажовузкорликдир. Афсуски, ҳозирда у бизга қарши ишлатилмоқда", - деди у.

"Улар (Қатар рақиблари) бизни ички ишларга аралашишда айблашмоқда, бироқ ўзлари бизга нисбатан худди шундай қилмоқда", - дея таъкидлаб ўтди вазир.

Унинг тан олишича, минтақа давлатлари келишиб олишнинг уддасидан ҳозирча чиқа олишмаяпти ҳамда “ҳозирги пайтда биз инқирозни енгиб ўтиш ва олға интилишда ҳеч қандай ижобий ўзгаришни кўрмаяпмиз”.