«Кариб денгиз қароқчилари» муаллифлари капитан Жек Читтакдан воз кечишмоқчи

Жамият 19 Июнь 2017 10700

“Кариб денгизи қароқчилари” яратувчилари кинофраншиза давомида актёр Жонни Депп ва унинг қаҳрамони капитан Жек Читтакдан воз кечишмоқчи. Бу ҳақда Daily Star манбага асосан хабар берди.

«Аввал Депп кишилар бу фильмларни кўришга келиши учун ўзига хос сабаб эди. Энди эса омма унга қизиқиш йўқотди», - деди портал суҳбатдоши.

Манба сўзларига кўра, томошабинларга «Кариб денгиз қароқчилари: Мурдалар эртак сўзламайди» картинасида пайдо бўлган 27 ёшли Брентон Туэйтс ва 25 ёшли Кая Скоделарио кўпроқ ёқмоқда. «Агарда фильмдаги бош роллар Брентон ва Каяга берилса, бу франшиза учун тоза ҳаво бўлади», - дея таъкидлаб ўтди у.
 
Капитан Жек Читтак – «Кариб денгизи қароқчилари» фильмлари сериясининг бош қаҳрамонларидан бири. Киноэпопея ўз ичига бешта картинани қамраб қолади. Сўнгги қисм, «Мурдалар эртак сўзламайди» катта экранларга 26 май куни чиқди. Барча картиналарда Читтак образини 54 ёшли Депп ижро этган.