Хитойда сохта iPhone 8 сотувлари бошланди

Технология 19 Июнь 2017 9473

Хитой бозорида Android'да ишловчи iPhone 8 репликалари пайдо бўлди. 

Хитой смартфони Apple флагманининг ҳануз расман намойиш қилинмаган дизайнидан нусха кўчирган. Номсиз қурилма рамкасиз экран, бармоқ излари сканери ва икки вертикал камерага эга - барчаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хусусиятларга тўғри келади. Смартфон корпуси металлдан ясалган ва ҳатто керакли жойида Apple логосига ҳам эга. Hi-Tech ҳатто репликанинг видоси билан ҳам бўлишди:

Хитойнинг сохта Apple'и на техник мукаммаллик ва на аккумулятор сиғими билан мақтана олмайди, албатта. Умуман унинг бир қатор хусусиятлари ҳақида маълумотлар тарқалган ҳақиқий iPhone 8'га боғлиқлик жойи йўқ. 

Шундай бўлса-да, бундай аппаратлар муайян талабга эга бўлади: уларнинг нархи арзон, кўриниши эса "деярли шундай".  

Apple корпорацияси бу иш юзасидан суд иши очармикан? Ҳойнаҳой қурилманинг расмий тақдимотигача - йўқ. Шундай экан, хитойликлар камида кузгача кўпроқ "айфон" ўтказиш имконига эгалар. 

Янги iPhone тақдимоти кутилаётган бир пайтда Apple'нинг оригинал моделлари нархи пасайишда давом этмоқда.