Фото: Мажбурий ижро бюроси ходимлари формаси 

Ўзбекистон 19 Июнь 2017 63823

Интернетда Мажбурий ижро бюроси ходимлари қандай формада бўлиши кўрсатилган сурат пайдо бўлди. Либослар икки хил кўринишда бўлиб, улар лавозимга кўра турлича бўлади.

Суратдаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари экани айтилаётганларнинг бирининг футболкаси елкасида MIB (Мажбурий ижро бюроси) ёзуви туширилган, қўлида эса калтак тутган.

2017 йил 29 майдаги президент фармонига кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти тугатилиб, Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган эди.

Тошкент прокурори Ботир Қудратхўжаев коммунал тўловларни ундирувчи бюрога раҳбар этиб тайинланган.