«Долларумма»: Мухлислар Доннаруммага «жавоб қайтаришди»

Спорт 19 Июнь 2017 8749

«Милан» ишқибозлари U21 Европа чемпионати 2017'нинг Краковдаги Дания ва Италия баҳси вақтида итальянлар жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннаруммага сохта долларлар отишди.

Football Italia хабарига кўра, учрашув майдондан кераксиз нарсаларни олиб ташлаш учун ҳаттоки тўхтатилган.

Бундан ташқари, ишқибозлар трибунада «Долларумма» деб ёзилган баннерни осиб қўйишган ва дарвозабонни биринчи бўлим давомида тинмасдан ҳақоратлашди.

Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли дарвозабон ўтган ҳафтада «Милан» билан шартномани узайтиришдан бош тортди ҳамда бу россонерилар мухлислари ғазабини келтириб чиқарди.