АҚШда бино қулаши натижасида 50 дан зиёд киши жабрланди

Жамият 19 Июнь 2017 4038

Американинг Калиспелл шаҳри (Монтана штати)да бино қулаши натижасида 50 дан зиёд киши жабрланди. Бу ҳақида шаҳар тиббиёт маркази вакили Мэллоди Шарптонга асосланиб, KPAX телеканали хабар берди.

Манбага кўра, йирик кўламли ортопедик ва неврологик жароҳатлар шошилинч жарроҳлик аралашувини талаб қилган. Баъзи жабрланганларни шифохонагача вертолётда олиб боришга тўғри келди. 

Ҳозирда икки кишининг аҳволи оғир дея қайд этилмоқда. 

Бинонинг қулаш сабаби номаълум, тергов ишлари олиб борилмоқда.