Видео: Испанияда мураббий майдондан олингани учун жаҳл қилган шогирдига ташланди

Спорт 18 Июнь 2017 15528

Испания Сегундасида иштирок этувчи «Уэска» жамоаси бош мураббийи Хуан Антонио Анкела ўйин вақтида ўз футболчиси Давид Лопес билан жанжаллашиб қолди.

Примерага ўтиш ўйинлари доирасида «Хетафе»га қарши кечган ўйиннинг 55-дақиқасида мураббий футболчини захирага олгач, у ўз ғазабини очиқ намойиш эта бошлайди, шундан сўнг мураббий унга ташланиб, бош билан зарба беради. Клуб ходимлари футболчини ушлаб, муштлашув бошланиши олдини олишади. Бу вақтда ўйинда 0:1 ҳисоби қайд этиб турилганди, якунда жамоа 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган.

«Уэска» икки учрашув натижасига кўра «Хетафе»га мағлуб бўлди. Арагонликлар жамоаси Примерага чиқа олмади.

«Футболчилар нима истасам, гапиришим мумкин деб ўйлашади. У менга норозилигини намойиш этди, мен эса унга норозилигимни кўрсатдим. Бу нормал ҳолат, футболда мураббий ва футболчи ўртасида биринчи марта бундай ҳолат рўй бериши эмас, охирги марта ҳам эмас. Футболчиларга қолса, мураббийлар улар нима деса ҳам жим туриши керак. Лекин аслида икки томон ҳам бир-бирини ҳурмат қилиши керак», — дея Анкеланинг сўзларини келтирган ўйиндан кейин As нашри.