Уч йил каноэда: Тарихда биринчи марта полинезия кемасида дунё саёҳати амалга оширилди

Lifestyle 18 Июнь 2017 6391

17 июнда уч йил дунё бўйлаб саёҳат қилган "Хокулеа" полинезия каноэси Ҳавайига қайтди. Бу йиллар ичида унинг экипажи аъзолари юлдузларга қараб ҳаракатланиб, денгизчиларнинг замонавий асбоб-ускуналаридан фойдаланишмаган. Уларнинг мақсади - туб халқлар ҳимояси ва уларни қўллаб-қувватлаш заруратига эътибор қаратиш бўлган.

Лойиҳанинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқларда экипаж ўз саёҳатига оид тафсилотлар билан бўлишиб борди. Ижтимоий тармоқларда уларнинг 100 мингга яқин фолловери бор. 

"Хокулеа" 70-йилларда қурилган ва ўшандаёқ Таитигача сузиб борган. Улар шу йўл билан антропологларнинг шу архипелагларда яшовчи халқларнинг келиб чиқиши ҳақидаги назариясини тасдиқлашни мақсад қилишган.

Кема Шимолий яримшардаги энг ёрқин юлдуз Арктур шарафига номланган.