Туркияда 731 нафар ҳарбий овқатдан заҳарланди

Жаҳон 18 Июнь 2017 12096

Туркия ғарбидаги Манис тумани ҳудудида жойлашган  армия бўлимларидан бирида 731 нафар ҳарбий озиқ-овқатдан заҳарланиш натижасида шифохонага етказилди. Hurriyet нашри шу ҳақида хабар берди

17 июнь куни тушликдан кейин ҳарбий хизматчилар ўзларини ёмон ҳис қилаётганликларидан шикоят қилишган.

Прокуратуранинг маълум қилишича тергов доирасида 21 киши қўлга олингани тўғрисида хабар берилди. 

Манбада таъкидланишича, 24 май куни ҳам Манисдаги ҳарбийларнинг оммавий заҳарланиши кузатилган.