Саудия Арабистони соҳилбўйи қўриқлаш хизмати Эрон қайиқларига ўт очди

Жаҳон 18 Июнь 2017 10892

Саудия Арабистони соҳилбўйи қўриқлаш хизмати Форс кўрфазида Эрон қайиқларига ўт очди. Бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Press TV телеканали. 

Телеканал маълумотларига кўра, Эроннинг иккита балиқ овловчи қайиғи катта тўлқинлар сабабли ўз йўналишидан оғишган.  

"Соҳилбўйи қўриқлаш хизмати Эрон қайиқлари Саудия Арабистони чегарасини кесиб ўтганини ўрнатмасдан, қайиқларга қарата ўт очган. Бунинг оқибатида эронлик балиқчи ҳалок бўлган", деб айтилди Эрон ички ишлар вазирлигида.

Эрон томонининг маълум қилишича, агар қайиқлар чегарани кесиб ўтганда ҳам уларга қарата ўт очилиши керак эмасди. Теҳрон айни вақтда қайиқлар Саудия Арабистони чегарасига кирган-кирмаганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.