«Реал» Роналдунинг нархини маълум қилди

Спорт 18 Июнь 2017 36226

«Реал» ўз ҳужумчиси Криштиану Роналдуни 400 млн евродан камига сотмоқчи эмас. Бу ҳақда Daily Mail нашри Marca манбасига асосланиб хабар тарқатди.

Мадрид клуби бу нарх «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» томонидан қизиқишлар йўқолишига умид қилмоқда.

Шунингдек, «Реал» клуб президенти Флорентино Перес, бош директор Хосе Анхель Санчес ва Криштиану Роналду иштирокида ушбу масала юзасидан учрашув ўтказмоқчи. Бу учрашув эса Португалия терма жамоаси Конфедерациялар кубогини якунлаганидан кейин ўтказилади.

Роналду «Реал» билан шартномани 2016 йил ноябрида янгилаганди, 2021 йилгача тузилган янги шартномага кўра футболчининг маоши миқдори ҳафтасига 400 минг фунтни ташкил қилади. Шартномада Роналду учун 995 млн евро миқдорида бадал пули белгиланганди.