Португалиядаги ёнғин қурбонлари сони ортмоқда

Жаҳон 18 Июнь 2017 5167

Португалиянинг Лейрия округида бошланган ёнғин туфайли ҳалок бўлганлар сони 39нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Антониу Кошта маълумот берган.

«39 кишининг ўлимини тасдиқлайман. Қурбонлар сони кўпроқ бўлиши ҳам мумкин, айни вақтда аниқ рақамларни айтишнинг имкони йўқ», — дея вазирнинг сўзларини келтирган Publica нашри.

Қайд этилишича, ўтни ўчириш учун 1500 нафар ўт ўчирувчи ва 400 техника жалб этилган.

Бундан аввалги хабарларда ёнғин қурбонлари сони 24 нафар экани айтилганди.