Перес Роналдунинг «шантажларига учмайди»

Спорт 18 Июнь 2017 21764

«Реал» президенти Флорентино Перес жамоадан кетишни истаётган ҳужумчи Криштиану Роналдуга, кетишни истаса, кетавериши мумкинлиги ҳақида маълум қилган.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, мадридликлар раҳбарияти «футболчининг шантажларига учмайди» ва бошқа жамоадан таклиф тушса, уни сотиб юборади.

16 июнь куни Португалия терма жамоаси билан Конфедерациялар кубогида бўлиб турган 32 ёшли футболчи ёзда жамоадан кетиши ҳақида маълум қилганди. У ўзининг Испания прокуратураси ва солиқчилар билан можаролари фонида клубдагилар ўзини етарли даражада ҳимоя қилмаяпти, деб ҳисобламоқда.

Перес душанба куни Cope радиостанцияси офисига келиб, вазият ҳақида тушунтириш бериши кутилмоқда.

Бироз олдинроқ «Реал» футболчилари Роналду маошини ошириб олиш учун шу гапни бошлагани ҳақида айтишган, унга янги шартнома таклиф этилса, барчаси «тинчиши»га ишонч билдиришганди.