Париж-Куньмин рейсининг 26 йўловчиси шифохонага жойланди, 4 нафари оғир аҳволда

Жаҳон 18 Июнь 2017 9138

Хитойнинг China Eastern Airlines авиакомпанияси самолёти турбулент зонага тушиб қолиши натижасида 26 киши турли жароҳатлар олди. "Синьхуа" шу ҳақида хабар берди. 

Париж-Куньмин йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган самолёт 18 июнь, якшанба куни Хитойнинг жануби-ғарбидаги Юньань провинцияси пойтахтига муваффақиятли қўнди. Жабрланувчиларнинг барчаси маҳаллий шифохоналарга етказилди. 

Йўловчиларнинг сўзларига кўра, баъзи кишилар креслосидан отилиб кетган, кўпчилик юкларнинг бошига қулашидан жабрланган. 

Тўрт нафар жабрланувчи оғир аҳволда.