NASA Марсга жўнатиладиган робот имкониятларини намойиш қилди

Технология 18 Июнь 2017 4945

АҚШнинг NASA коинот агентлиги мутахассислари келажакда Марсга юборилиши режалаштирилаётган "Валькирия" номли робот-гуманоид имкониятларини намойиш қилишди. Роботнинг синовдан ўтказилиши видеоси уни бошқариш алгоритмини яратган IHMC Robotics институтининг YouTube каналида жойлаштирилди.

Робот унинг боши, елкаси, танаси ва оёқларида жойлаштирилган 200 га яқин датчик билан жиҳозланган. Улардан олинувчи маълумотлар роботга кейинги қадам учун энг мос сиртни танлаш мақсадида маълумотларни баҳолашга имкон беради.

Робот Марснинг биринчи забт этувчиларига Қизил сайёрани ўзлаштиришда ёрдам бериши мўлжалланмоқда.