Қоҳира яқинидаги портлаш оқибатида полициячи ҳалок бўлди

Жаҳон 18 Июнь 2017 3357

Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида йўл четида юз берган портлаш оқибатида бир полициячи ҳалок бўлди, 4 киши яраланди. Бу ҳақда Миср ички ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Таъкидланишича, қўлбола портловчи қурилма унинг ёнидан бир гуруҳ зобит ва хизматга чақиртирилганларни олиб кетаётган машина ўтаётганда портлаган.

Оқибатда полиция лейтенанти ҳалок бўлган, яна бир полициячи ва уч нафар аскар яраланган.