Видео: Испан тореадори буқа ҳужуми натижасида ҳалок бўлди

Жамият 18 Июнь 2017 29938

Францияда коррида вақтида тореадор Иван Фандиньо ҳалокатли жароҳат олди ва ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида NTN24 хабар берди. 

Воқеа Ланда департаментидаги Эр-сюр-л’Адур шаҳрида содир бўлди. Иван эгнидаги тореадорларнинг махсус кийимига ўралиб, ерга йиқилди - шу пайт буқа унинг ўпка соҳасига шохлари билан зарба берди. 

Фандиньо Мон-де-Марсан шифохонасида ҳаётдан кўз юмди. У 36 ёшда бўлиб, 1999 йилдан бери коррида билан шуғулланиб келган.

Ўтган йили 29 ёшли тореадор Виктор Таррио ҳам Испаниянинг шарқидаги Теруэль шаҳрида ўтказилган корридадаги иштироки чоғида ҳалок бўлганди. Буқа унга шохини санчган. Бу сўнгги 30 йил ичидаги матадор ҳалок бўлган биринчи ҳолат бўлган.