Алвес Англияга йўл олади

Спорт 18 Июнь 2017 11572

«Манчестер Сити» ва «Ювентус» Дани Алвеснинг трансфери бўйича келишувга эришиш арафасида. Mundo Deportivo, Corriere dello Sport ва The Sun нашрлари ушбу бразилиялик ҳимоячи Туриндан Манчестерга 5,7 млн евро эвазига трансфер қилиниши ҳақида ёзмоқда.

Алвес «Ювентус»га «Барселона»дан 2016 йил ёзида эркин агент сифатида келиб қўшилганди. Футболчи ўтган мавсумда жамоасининг 33 учрашувида майдонга тушиб, 6 гол урди ва 7 голга узатма берди. У «Юве» билан скудеттони ютди, Италия Кубогида ғалаба қозонди ва Чемпионлар лигаси финалига чиқди.

Игуаин тасодифан ким «Ювентус»дан кетиши ҳақида айтиб қўйди