Ўзбекистон киберхавфсизлик бўйича глобал рейтингда 93-ўриндан жой олди

Технология 17 Июнь 2017 10051

Ўзбекистон киберхавфсизлик бўйича ҳар йилги глобал рейтингда 93-ўринни эгаллади. Рўйхат Халқаро электроалоқа иттифоқи (ХЭИ) томонидан эълон қилинди.

Ўзбекистон янги рейтингда 0,277 балл тўплади ва 93-поғонани Иордания билан бўлишиб турибди. МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон 9-ўринда.

Киберхавфсизлик бўйича глобал индекс – бу ABI Research ва ХЭИнинг қўшма лойиҳаси бўлиб, у мустақил давлатларнинг киберхавфсизлик соҳасидаги иштироки даражасини баҳолаш имконини беради.

Бунда мажбуриятлар даражаси беш соҳада баҳоланади: ҳуқуқий чоралар, техник чоралар, ташкилий чоралар, салоҳиятнинг ривожи ва халқаро ҳамкорлик.