Фарғонада “Спарк” ўғриси ИИБ ходимларидан қочмоқчи бўлди (фото)

Жамият 17 Июнь 2017 34620

2017 йилнинг 11 июнь санаси. Фарғона шаҳрининг Оқариқ кўчаси, 130а-уйдан тонгги 2-3лар чамасида давлат рақами 40 D 271 МА бўлган “Спарк” автомобили ўғирланди.

Шу куни соат 7:30 да Фарғона шаҳар ИИБга 1944 йилда туғилган Раҳматжон Бобохонов қўнғироқ қилиб, Жасур Раҳмоновга тегишли бўлган автомобиль номаълум шахслар томонидан ўғирлангани айтилган.

Фарғона шаҳар ИИБ ходимлари томонидан шу куни “Тўсиб ушлаш” тадбири эълон қилинди ҳамда “Спарк” автомобиллари бирма-бир текширувдан ўтказилди.

Олиб борилган қидирув-суриштирув ишлари натижасида Фарғона шаҳар, Оқариқ кўчаси, 155-уйда истиқомат қилувчи, 1975 йилда туғилган Адҳам Абдужалилов автомобилни ўғирлаб чиқиб кетгани аниқланди ҳамда ИИБ ҳодимлари томонидан қўлга олинди.

Муқаддам судланган Адҳам Абдужалилов автомобилни маст ҳолда ҳайдагани оқибатида давлат рақами 40 D 271 МА бўлган “Спарк”ни ИИБ ходимларидан қочаётган вақтида дарахтга уриб олади. Оқибатда автомашинанинг ён қанотлари ҳамда чироқлари синган.

Айни вақтда фуқаро Адҳам Абдужалиловга нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда.