Эфиопияда баҳайбат одамлар яшаган шаҳар қолдиғи топилди

Жамият 17 Июнь 2017 15792

Британиялик археологлар жамоаси Эфиопиянинг шарқий қисмида эрамиздан аввалги Х асрда бунёд этилган Харла шаҳри қолдиқларини аниқлашди. Шаҳар ичида XII асрда қурилган масжид бўлган. Археологларнинг тасдиқлашича, қачонлардир Харла баҳайбат инсонлар шаҳри ҳисобланган.

Харла шаҳри вилоят миқёсидаги савдо маркази бўлган, деб ҳикоя қилади Британиянинг Эксетер университети профессори Тимоти Инсолл. Унинг сўзларига кўра, шаҳар ҳунармандчилиги заргарлик ва қимматбаҳо буюмлар ясашга ихтисослашган бўлган.

“Харла аҳолиси аралаш бўлиб, хорижлик ва маҳаллий элатлардан ташкил топган. Улар Қизил денгиз, Ҳинд океани ва ҳатто Араб кўрфази ҳудудларида жойлашган мамлакатлар билан савдо-сотиқ ишларини олиб боришган. Бу ердан Мадагаскар, Мальдив ороллари, Яман ва Хитойдан келтирилган буюмлар топилди”, деди профессор.

“Би-би-си”нинг Эфиопия хизмати мухбири Эммануэль Игунзанинг айтишича, шаҳар қолдиғи топилган ҳудудда илгари баҳайбат одамлар яшаган ва улар жуда улкан иншоотлар қуришган. Бу ҳақда маҳаллий аҳоли орасида афсоналар ҳам мавжуд.

Археологлар жамоасининг маълум қилишича, топилмалар ўрганилади ва қазиш ишлари кейинги йилда ҳам давом эттирилади.