Эстониянинг янги ташқи ишлар вазири бошқарган вазирликлари сони бўйича рекорд ўрнатди

Жаҳон 13 Сентябрь 2016 5366

Эстониянинг янги ташқи ишлар вазири Юрген Лиги бошқарган вазирликлари сони бўйича рекорд ўрнатди. Мамлакат мустақилликка эришгандан бери ҳали ҳеч бир сиёсатчи 4 та турли вазирликни бошқармаган, деб хабар бермоқда Delfi портали.

Эстония президенти Тоомас Хендрик Ильвес 12 сентябрда ҳукмрон Ислоҳотлар партияси аъзоси – Лигини янги ташқи ишлар вазири этиб тайинлади. Ташқи ишлар вазири лавозими уни эгаллаган Марина Кальюранд ўтган ҳафта охирида президентликка номзодини қўйишини ва истеъфога кетишини айтганидан кейин бўш қолган. Коалицион келишувга кўра, ташқи ишлар вазири лавозими Ислоҳотлар партиясига тегишли.   

"Юрген Лиги аввал мудофаа, молия, таълим вазири бўлиб ишлаган, энди бўлса ташқи ишлар вазири бўлди. Мустақиллик тиклангандан бери ҳеч қайси бир сиёсатчи 4 та вазирликни бошқармаган. 6 сиёсатчи 3 тадан вазирликни бошқарган", дейилмоқда хабарда.