Эстония президент сайловларининг иккинчи босқичида ғолиб аниқланмади

Жаҳон 30 Август 2016 2544

30 август куни Эстония парламентида президент сайловларининг иккинчи босқичи натижасиз якунланди. Бу ҳақида Интерфакс хабар берди

Манбага кўра, Республика сайлов комиссиясида (РСК) уч номзоддан бирор бири ҳатто учдан икки фоиз овоз тўплашга ҳам муваффақ бўлмаган.

Парламент депутати, Марказнинг энг йирик оппозицион партияси раис ўринбосари, собиқ илм-фан ва таълим вазири Майлис Репс - 32 овоз, собиқ ҳуқуқ канцлери, ҳозирда эса адвокат Алар Йокс – 21 овоз, етакчи ҳукмрон Ислоҳотлар партияси фахрий раиси Сиим Каллас эса 45 овоз тўплади. Бир бюллетень бўш бўлиб чиқди. 

РСКда таъкидлашларича, сайловларнинг учинчи босқичи соат 16:00да бошланади. Унда икки номзод иштирок этади: Каллас ва Репс. 

Агар учинчи босқичда ҳам ғолиб аниқланмаса, у ҳолда парламент раиси кейинги кундан кечиктирмай 101 нафар парламент аъзоси ва 234 нафар маҳаллий бошқарув идоралари ходимларидан иборат Коллегияни чақиради. Унда овоз бериш икки босқичда амалга оширилади, иккинчи тур натижалари бўйича энг кўп овоз тўплаган номзод ғолиб бўлади. 

Жорий президент Томас Хендрикнинг ваколати шу йилнинг октябрида ниҳоясига етади. У бу лавозимни иккинчи марта эгаллаши, шу боис конституцияга мувофиқ, учинчи марта сайланиш ҳуқуқига эга эмас.