Bravo Pharmaceuticals ва Онкология маркази меморандум имзолади

Жамият 25 Июль 2016 4264

Ҳиндистоннинг Bravo Pharmaceuticals компанияси Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Республика онкология илмий маркази билан ўзаро англашув меморандумини имзолади. 

Томонлар, ушбу меморандум доирасида онкология, радиология ва илмий-тадқиқот соҳаларида кадрлар алмашинувини йўлга қўйишни режалаштиришган.
 
Бундан ташқари, хавфли касалликни эрта аниқлаш ва унга аниқ ташхис қўйишда янги замонавий технологиялар жорий қилинади. 

Шу билан бирга, малака дарслари, семинарлар ўтказилади, ҳамкорликда онкологик дорилар ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистондаги онкология лабораториялари такомиллаштирилади.