Криштиану Роналду склероздан вафот этган футболчининг бевасини Евро-2016 финалига таклиф қилди

Спорт 10 Июль 2016 20834

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Евро-2016 финалига Италия терма жамоасининг марҳум собиқ футболчиси Стефано Боргоновонинг бевасини таклиф қилди. Боргоново 2013 йилда ён амиотрофик склероз (ALS) туфайли ҳаётдан кўз юмган, у умрининг охирги йиллари тўлиқ фалажланиб қолган.

Бу касалдан жумладан "Зенит"нинг собиқ ўйинчиси Фернандо Риксен ҳам азият чекади. 2014 йилда Ice Bucket Challenge акцияси бу касалликка эътиборни қаратишга бағишланган эди.

Евро-2016 финалида Португалия мусобақа мезбони Франция билан учрашади. Учрашув бугун, 10 июнда тунги соат 00:00 да бошланади.